date
views 7 743

Олмазор туманида йирик ёнғин юз берди

Олмазор туманида йирик ёнғин юз берди
27 июль куни Олмазор тумани Байроқтол кўчаси 102-уйда жойлашган "12-сонли Трест" МЧЖ Хўжалик ҳисобидаги механизациялаштириш бошқармасининг ёқилғи-мой маҳсулотларини сақлаш шахобчасида ёнғин келиб чиққан, деб ёзмоқда UZ24 сайти.

Тошкент шаҳар ИИББ ЁXБдан UZ24 га маълум қилинишича, ҳодиса ҳақида соат 10:31 да Марказий диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Кўрсатилган манзил бўйича соат 10:32 да 8 та асосий ва 2 та махсус жанговор ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб келган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ярим соат ичида тўлиқ бартараф қилинган.

Ҳодиса оқибатида 2 та резервуарларда дизель ёқилғиси ҳамда 1 та контейнерли автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида АИ-80 маркали бензин ёқилғиси ёнган.

Тахминларга кўра, ёнғин шахобчадаги оловли-пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши натижасида содир бўлган. Аланга АЁҚШдаги бошқа резервуарлар ва қўшни биноларга ўтмаган.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор туманида йирик ёнғин юз берди