
Яқинда Япония ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари 34 ёшли Мидори Кавамия исмли аёлни қўлга олди. У собиқ эридан ўч олиш ниятида эркак яшайдиган уйга кириб борган-у, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ичкаридаги скрипкалар коллекциясини пачоқлаб ташлаган.
Скрипкаларнинг умумий нархи 950 минг долларга тенг эди. Коллекция жами 54 дона бўлган.
Кавамия аслида Хитойда яшаркан. Токиога иш билан тез-тез келиб тураркан. Уни айнан Токиода қамоққа олишди. Жабрланувчининг гапига қараганда, скрипкалар орасида Италияда тайёрлангани ҳам бўлган. Унинг нархи 445 минг долларга тенг эди. Жиноят содир этилган пайт улар ажрашиш арафасида туришган экан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар