00:02 / 28.07.2017
7 331

Остона шаҳрида бир йигит қиз болани дўстига 50 минг тангага сотиб юборди…

Остона шаҳрида бир йигит қиз болани дўстига 50 минг тангага сотиб юборди…
Қозоғистонда кейинги йилларда одам савдосининг турли кўринишлари бўйича ўнлаб жиноий ишлар қўзғатилмоқда. Яқинда худди шундай жиноятлардан бири содир этилди. Остона шаҳрида яшовчи йигит қиз бола (тергов манфаатларини назарда тутган ҳолда айбдор ва жабрланувчининг исми-шарифи сир тутилган) ни яқин дўстига 50 минг тангага сотиб юборди.

Суриштирувлар пайтида у гўё қиз бола интим хизмати кўрсатиш билан шуғулланиб келгани-ю, шу сабабли дўстини хурсанд қилмоқчи бўлганини таъкидлади. Аммо суд бундай айёрона усулларни тан олмайди. Аниқ фактларга суянади. Қозоғистон жиноят мажмуасининг тегишли моддаларига биноан суд айбдорни 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Остона шаҳрида бир йигит қиз болани дўстига 50 минг тангага сотиб юборди…