09:31 / 29.07.2017
6 296

Қирғизистонлик этник ўзбеклар Мирзиёевга очиқ хат йўллашди

Қирғизистонлик этник ўзбеклар Мирзиёевга очиқ хат йўллашди
Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридаги "Бегойим" жамоатчилик ёшлар адабий фонди аъзолари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат орқали мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хатда қирғизистонлик ўзбеклар Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаётганидан фахрланишларини, туб илдизлари Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, ундан айро яшаш мумкин эмаслигини билишлари айтилган.

Очиқ хатда чегаралардан ўтиш режимининг кучайтирилиши маънавият йўналишига жиддий салбий таъсир ўтказаётгани, Ўзбекистондан Қирғизистонга дарслик ва бадиий адабиётлар, газета ва журналлар олиб ўтиш имконияти йўқлиги билдирилган.

Мурожаатда фонд теварагида йиғилган истеъдодли болалар ва ўсмирлар, ёш йигит ва қизларни ёз мавсумида Ўзбекистон қадамжолари бўйлаб саёҳатларга олиб чиқиш, Ўзбекистондаги турли танловларда иштирок этишлари, китобларини чоп эттириш, Ўзбекистондаги мавжуд олийгоҳларнинг бюджет бўлимига кириб ўқишлари учун имкониятлар яратиб бериш сўралган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонлик этник ўзбеклар Мирзиёевга очиқ хат йўллашди