date
views 7 102

Қирғизистондаги бозорда катта ёнғин содир бўлди

Қирғизистондаги бозорда катта ёнғин содир бўлди
Қирғизистон ФВВси хабарига асосланиб Qalampir.uz ёзишича, Ўзгендаги марказий бозорда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин кеча, 29 июль куни, тонгги соат 04:50 да бошланган бўлиб, ёнғин ҳудуди 1500 кв.м ташкил этган. Дастлабки маълумотларга кўра жароҳатланган ва вафот этганлар йўқ.

“Ёнғин 7 та ёнғин ўчириш гуруҳи ёрдамида соат 07:52да ўчирилган, айни пайтларда содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин содир бўлган жойда Ош вилояти ФВВ Бошқармаси бошлиғи ва тезкор гуруҳи, Туман ички ишлар Бошқармаси ходимлари, Давлат Соғлиқни сақлаш тиббиёт хизмати иш олиб бормоқда. Ёнғин ҳудуди ТИИБ ходимлари томонидан ўраб олинган”, деб хабар беради маълумот манбаи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистондаги бозорда катта ёнғин содир бўлди