Охирги қуёш тутилиши тахминан 600 млн йилдан кейин юз беради, чунки бу вақтга келиб Ой Ердан шундай катта масофага узоқлашадики, у ўз гардиши билан Қуёшни ёпа олмайди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
“Тўлиқ қуёш тутилиши учта ҳамкор – Ой, Қуёш ва Ер “рақси” ҳисобланади. У Ой ва Қуёш жуда аниқ устма-уст тушгандагина юз бериши мумкин. Вақт ўтиб, тўлиқ қуёш тутилишлар миқдори ва давомийлиги камайиб боради ва тахминан 600 млн йилдан кейин Ер охирги марта бундай ҳодисанинг гувоҳи бўлади”, деб айтмоқда НАСА коинот парвозлари марказидан Ричард Вондрак.
Қуёш тутилиши Ой ўз ҳаракатида Қуёш гардишидан ўтаётганда юз беради. Бу ҳар доим янги ой вақтида юз беради. Бироқ ҳамма янги ойда ҳам қуёш тутилиши юз бермайди. Янги ойда Ой орбитасининг Ер орбитасига қиялиги сабабли Ой одатда бироз “нишондан адашиб”, Қуёшдан тепароқдан ёки пастроқдан ўтади. Бироқ йилда камида 2 марта (5 мартадан кўп бўлмаган ҳолда) Ой сояси Ерга тушади ва қуёш тутилиши юз беради.
Тўлиқ қуёш тутилиши эса янада камроқ юз беради. Бунда Ой гардиши Қуёшни Ердан тўлиқ ёпади ва Ой сояси ўтадиган сайёрамизнинг сиртидаги тор полосани вақтинчалик қоронғиликка чўмдиради. Қоидага кўра, бундай қуёш тутилишлар тахминан 18 ойда бир марта юз беради ва Ердаги ҳар бир нуқта 50 йил ичида бир марта шундай тутилиш гувоҳи бўлади.
Вондракнинг айтишича, тўлиқ қуёш тутилишлар вақтинчалик ҳодиса ҳисобланади, бунда Ой жойида турмайди, у Ердан кўтарилиш кучлари таъсирида секин-аста узоқлашади. Ой ҳар йил сайёрамиздан йилига 2,2 сантиметрга узоқлашмоқда. Бу қуёш секин-аста катталашаётгани билан биргаликда якуний натижада Ой қуёш тутилиши вақтида Қуёшни жисмонан ёпа олмайди.
Қуёшнинг кейинги тўлиқ тутилиши жорий йилнинг 21 августида юз беради. Бунда Ой сояси АҚШ марказий қисмининг кўплаб ҳудудлари аҳолиси учун Қуёшни ёпади.
Бу Қуёш тутилиши вақтида НАСА астрономлари Қуёш нури Ой тупроғи билан қандай биргаликда ишлашини ҳамда Ер сирти топографиясини кузатишни режалаштиришмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»