Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи О.Ботировнинг ҳаракатлари ходимларга шубҳа уйғотади. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Касбилик бу фуқаронинг қинғир ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар асосида, тезкор ходимлар томонидан унинг борар манзилларига “тузоқ” қўйилиб, охир-оқибат О.Ботировнинг асл “фаолият”и фош этилади.
Ушбу фуқаро айланма йўллар орқали Бухоро вилоятига келиб бу ерда ўзининг доимий мижозларига наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланади. Тадбир давомида ходимлар “оғуфуруш” О.Ботировни “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган жами 26,19 грамм миқдоридаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 800 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга оладилар.
О.Ботиров билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу наркотик моддаларни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи Султон исмли фуқародан 750.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»