
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди.
Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

Фаввора туман марказида фаолият бошлаган «Эко-парк» кўнгилочар масканида жойлашган. Уни «Мўъжиза сут маҳсулотлари» хусусий корхонаси барпо этди.


—1,1 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланган «Эко-парк» ҳудуди 4 минг квадрат метрдан иборат. Унда музқаймоқ, салқин ичимликлар, фаст-фуд сотуви йўлга қўйилди, грил-бар ишлаб турибди. Мусиқали ва рангли фаввора жиҳозлари Хитойнинг «Хунтай» компаниясидан олиб келинди. Узунлиги 32, эни 16 метр бўлган фаввора остига 300 дан ошиқ турли ранглар ҳосил қилувчи галогенлар жойлаштирилган, — дейди корхона иш юритувчиси Собиржон Ҳошимов.
«Эко-парк» очилиш маросимида тумандаги 3 нафар болакайнинг суннат тўйи ҳам ўтказилди. Уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди, велосипедлар совға қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар