5 200
Мустақиллик байрами арафасида Тошкентдаги тадбирлар давомида пропискасиз яшаётганлар жаримага тортилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ 30 июлдан бошлаб «Тозалаш-аксилтеррор» операциясини ўтказиб келмоқда.
ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, «Паспорт-виза» тадбири доирасида пойтахтда кўп қаватли уйлардаги 96864 хонадон ва хусусий секторнинг 34380 уйлари, шунингдек, 5452 муассаса ва ташкилот текширилган. 4479 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган, шулардан 4265 нафари — рўйхатдан ўтмай яшаётганлар, 146 нафари — пропискасиз яшаш учун тақдим этилган уй-жой эгалари, 68 нафари — пропискасиз шахсларга иш берган шахслардир.
Мавзе ва маҳаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида жамоат вакиллари билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларга қўшимча 86та видеокузатув камералари ўрнатилди.
«Тозалаш-аксилтеррор» тадбири даврида жами 56 нафар шахс тиббий муассасаларга жойлаштирилган бўлиб, улардан 21 нафари спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, 14 нафари гиёҳвандлар ва 21 нафарини тажовузкор руҳий касалларни ташкил этди.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи