
Андижон туман “Ойжамол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.М.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинининг олд эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида бўлган 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда «Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати»га таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди. У Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Б бўлиб чиқди. Ашёвий далил сифатида 100 АҚШ доллари ва 1 дона телефон аппарати ва 450.000 сўм пуллар олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасини 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар