
Қўнғиротлик тракторчи уловини маст ҳолда бошқаргани энди унга қимматга тушмоқда.
Унинг айтишича, Қўнғирот шаҳар ИИБ жарима майдонида турган трактор учун ундан кунига 100 минг сўмдан талаб қилишмоқда.
"Тракторим у ерда 60 кундан бери турибди. Ҳозир мендан 6 миллион сўмга яқин пул сўрамоқда. Тракторни ўзи 2,5 миллион сўмга олганман. Булар эса стоянка учун иккита тракторнинг нархини сўрамоқда. Пулини тўламасам, тракторни олиб қўяр экан. Қаерга мурожаат қилай? Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрида спиртли ичимлик ичиб бошқарганим учун трактор жарима майдонига тортилган. Менга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Баённома суд ижросидан ўтган", - деб ёзмоқда муаммолар гирдобида боши қотган тракторчи.
Манба: 1news.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар