13:25 / 09.08.2017
7 398

Тошкент вилояти божхона ходими 460 доллар пора билан қўлга олинди

Тошкент вилояти божхона ходими 460 доллар пора билан қўлга олинди
Мамлакатимизда божхона ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ички бозорни сифатсиз контрабанда дори-дармон воситаларидан ҳимоялаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташқи бозорга чиқариш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона расмийлаштириладиган тегишли ҳужжатлар тартибини соддалаштириш мақсадида ягона ахборотлаштирилган ахборот тизимини яратиш ишлари ҳам давом этаётир. Афсуски, миллий божхона тизимида айрим ходимларининг тадбиркорлар, ҳатто хорижликлардан ҳам ноқонуний пул ундириш ҳолатлари учрамоқдаки, бу Ватанимиз обрў-эътиборига соя солиши турган гап.

Яқинда МХХ ходимлари Тошкент вилояти прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда Давлат Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Жаҳонгир Омоновни пора олаётганда ашёвий далил билан қўлга олди.

Олинган маълумотларга қараганда, Давлат Божхона Қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Божхона назоратини ташкил қилиш бўлими катта инспектори Жаҳонгир Омонов мунтазам равишда хорижий юк ташувчилар учун белгиланган кузатув йўналишини ўзгартириб бериш эвазига хорижий транспорт экспедитор компанияси вакилидан 200 дан 500 АҚШ долларигача пора талаб қилиб келган.

Тезкор гуруҳ ходимлари Ж.Омоновни хорижлик тадбиркордан навбатдаги пора – 460 АҚШ долларини олаётганда қўлга олишди.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ж.Омоновга нисбатан Ўзбекистон республикаси жиноят Кодексининг 210 моддасига мувофиқ (пора олиш) жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёнида хорижлик пора эвазига юк ташувчилар йўналишини ўзгартиришга алоқадор бўлган бошқа божхона ходимлари ҳам аниқланмоқда.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти божхона ходими 460 доллар пора билан қўлга олинди