16:31 / 09.08.2017
6 529

Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус Оренбургда ЙТҲга учради (Видео)

Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус Оренбургда ЙТҲга учради (Видео)
9 августга ўтар кечаси Россиянинг Ореньург вилоятида салонида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар бермоқда.

Микроавтобуснинг енгил автомобиль билан тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди, 12 киши шифохонага етказилди.

“Mercedes” микроавтобуси ичида 17 киши бўлган. Тўқнашув сабаб вафот этганлар “Chevrolet Lanos” русумли енгил машинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси бўлган. Жароҳат олганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига тез ёрдам хизмати, полиция вакиллари, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари етиб келишди. Улар ЙТҲ сабабини аниқлаш юзасидан суриштирувлар ўтказмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус Оренбургда ЙТҲга учради (Видео)