19:30 / 09.08.2017
6 995

Сергели автомобиль бозорида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

Сергели автомобиль бозорида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
Сергели туманида жорий йилнинг 8 август куни Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Сергели 6-даҳасида жойлашган “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори” 1-блок 25-дўкон олдида ўғрилик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига асосан Darakchi хабар берди.

Сергели туманида 8 август куни соат 10.30 да, 1997 й.т. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи З.Д. Сергели 6-даҳасида жойлашган “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори” 1-блок 25-дўкон олдида турган, 1994 й.т. Сергели тумани 8А-даҳада яшовчи Х.Х.га тегишли бўлган, нархи 1.200.000 сўмлик бўлган “Дамас” русумли автоуловининг орқа тортиш мосламасини ўғрилаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланган. Далилий ашё сифатида эҳтиёт қисм олинган.

Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро З.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 м. 1-қ. билан жиноят иши кўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели автомобиль бозорида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди