12:12 / 11.08.2017
8 289

Гўшт, пиёз, ёғ ва бошқа махсулотларнинг нархи назорат остига олинади

Гўшт, пиёз, ёғ ва бошқа махсулотларнинг нархи назорат остига олинади
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Нархларни барқарорлаштирув жамғармаси маблағларини ички бозор бўйича тартибга солиш тадбирини ўтказди. Ушбу муддат ҳукумат қарорига кўра узайтирилиши мумкин.

Жамғарма маблағлари ички бозор маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий тебранишларининг олдини олишга йўналтирилади. Биринчи ўринда бу чорва гўшт, ўсимлик ва ҳайвонот ёғи, дон маҳсулотлари, ун, сабзи, пиёз ва бошқа ижтимоий аҳамиятли маҳсулотларга тегишли.

Юқорида қайд этилган жамғарма Президентнинг жорий йил 23 июндаги фармонига асосан ташкил этилган. Фонднинг дастлабки киритмаси $100 млнни ташкил қилади.

Жамғарма Республика қўмитасининг қарорига кўра Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Ташқи савдо вазирлиги жаҳон бозоридаги нархлар ҳолатини таҳлил қилиб, республика қўмитасига ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар учун нархларни белгилайди.

Ажратилган маблағлар назорати Молия вазирлиги таркибидаги Ревизион назорат бошқармаси зиммасидадир. Ўз навбатида ДСҚ фонд ҳисобидан олинаётган маҳсулотларнинг харакати ва нархларнинг ошмаслигини назорат қилиши лозим.

Манба: mazmun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гўшт, пиёз, ёғ ва бошқа махсулотларнинг нархи назорат остига олинади