19:07 / 12.08.2017
3 556

Ўш шаҳар мэри: Икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади!

Ўш шаҳар мэри: Икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади!
Қириғизистон Республикасининг Ўш шаҳар мэри раҳбарлигидаги делегация Андижон вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Қўшни қирғизистонлик меҳмонлар дастлаб Хўжаобод туманида фойдаланишга топширилган “Тошкент вино комбинати” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишдилар.

Ундан сўнг, делегация аъзолари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Навигул” қўшма корхонаси ҳамкорлигидаги “FRIUT INDUSTRIES” қўшма корхонасида бўлдилар.

— Икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади, — деди Ўш шаҳар мэри Айшмамат Қадирбаев ўз нутқида. — Бизни урф-одатларимиз, тилимиз, динимиз, ҳатто қабристонларимиз ҳам бир. Бундан кейинги дўстона муносабатларимиз янада ривожланиб бораверади. Бунинг учун давлатларимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз.

Меҳмонлар “Андижонавтотеххизмат” автосалони, Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 13-умумтаълим мактабида ҳам бўлдилар. Шунингдек, Андижон шаҳри М.Мусаев кўчасида қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари меҳмонларда катта таассурот қолдирди

Бу каби учрашувлар азалдан яқин қўшни сифатида тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган ўзбек ва қирғиз халқларининг ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўш шаҳар мэри: Икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади!