7 165
Мана, дабдаба! Самарқандда йигит қизнинг қўлини сўраш учун трамвайни ижарага олди (Видео)
Дунё мамлакатларида йигит ва қизлар турмуш қуриш олидадан бир-бирига тайёрлаган турли кутилмаган, ҳайратли даражадаги “сюрприз”лар уюштиргани ҳақида эшитганмиз. Сўнгги йилларда бу одат Ўзбекистонда ҳам урфга айланмоқда. Авваллари йигит ва қизнинг амма ва холалар билан бўладиган учрашувлари бугун фақат ёшларнинг ўзи билан ўтмоқда. Бундан ташқари, қизнинг розилигини олиш учун бўлажак куёв қизиқарли ва ёқимли ҳадяларни тайёрламоқда.
Кўпчилик одатда ресторанда жой буюртиради, стол атрофини шамлар, гул япроқлари, пуфаклар билан ясатади. Қарабсизки, романтик муҳит яратилади. Бу кимгадир ёқади, кимга эса йўқ. Албатта, ҳамманинг диди ҳар хил. Яқинда ана шундай “романтик” ҳодисанинг антиқа кўриниши тасвирланган видео интернет тармоғи орқали тарқалди деб хабар берди Qalampir.uz.
Трамвайдаги муҳаббат изҳорини кўрганмисиз? Унда қуйидаги видеони томоша қилинг.
Бу Самарқанд шаҳрида бўлган воқеа. Бундай дейишимизга сабаб – Тошкентда трамвайларнинг йўқлиги ва бу транспорт воситалари Самарқанд вилоятига кўчирилганлиги. Апрель ойида мазкур трамвайларнинг илк йўловчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бўлган эди.
Видеода акс этганидек, трамвай ичи гуллар, пуфаклар, чироқлар билан безатилган. Трамвай ичида йигит ва қиз ҳамда ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким йўқ. Демак, йигит буни қиз учун атай уюштирган. Бу қизга қанчалик маъқул келганини билмаймизу, лекин трамвай ўтиб кетаётган вақтда кўчадаги йўловчилардан бири тасвирга олган видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалганидан сўнг, турли фикрлар билдирилди.
Айрим фойдаланувчилар видеони Шавкат Мирзиёевнинг 3 август куни ижодкор зиёлилар билан учрашуви чоғида тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдаба ва сарф-ҳаражатларни қисқартириш борасидаги фикрлари билан боғлашди.
Яна бир гуруҳ фойдаланувчилар бу ҳодисани кескин танқид остига олди. Трамвайни фақатгина икки киши учун ажратиш, бундан ташқари, уни безатиш ва шахсий манфаат учун фойдаланиш “қуюшқондан чиққан” ҳолат, деб баҳоланди.
Айримлар буни амалдорлар ва мансабдор кишиларнинг яқинлари қилишга қодир эканлигини, яъни трамвайни тураргоҳдан чиқариш учун уларнинг бир оғиз қўнғироғи кифоя қилганлигини таъкидлашди. Мамлакатда содир бўлаётган бундай “ўзбошимчаликлар”ни олдини олиш учун аввало ана шундай юқори мансабни эгаллаган амалдорларнинг ўзларини “тарбия қилиш” лозимлигини қайд этишди.
Бу фикрга мутлақо қарши чиққан фойдаланувчилар ҳам топилди. Айримлар буни ижобий баҳолаб, шунчаки “романтик муҳит” эканлигини ёзишди. Бир неча киши воқеа кечаси бўлаётганлигини таъкидлаб, бу вақтда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди ва бу орқали ҳеч кимга ҳалақит бермаётганлигини эътироф этди. Бундан ташқари, трамвайни шахсий мақсадда ҳаракатлантириш учун амалдорларнинг яқин қариндошлари бўлиш шарт эмаслиги борасидаги фикрлар ҳам билдирилди. Ҳазил аралаш “Ортиқча ҳаражатсиз “marry me” томошаси” деган таърифлар ҳам билдирилди.
Биз бу видеони тақдим этиш орқали кимнидир “оқлаш” ёки “қоралаш” тарафдори эмасмиз. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда