18:02 / 14.08.2017
6 577

Сергели автомобиль бозорида ўғирлик қилган йигит ушланди

Сергели автомобиль бозорида ўғирлик қилган йигит ушланди
Сергели туманида жойлашган “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори” ҳудудида турган “Дамас” русумли автоуловнинг нархи 1200000 сўм бўлган орқа тортиш мосламасини номаълум шахс ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғриликни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 1997 йилда туғилган З.Д. содир этгани аниқланиб, ушланди. Ундан ашёвий далил сифатида эҳтиёт қисм олинди.

Фуқаро З.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш аломатлари билан жиноят иши кўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели автомобиль бозорида ўғирлик қилган йигит ушланди