20:38 / 14.08.2017
6 438

Тошкентда такси ҳайдовчисига пичоқ тираган босқинчилар ушланди

Тошкентда такси ҳайдовчисига пичоқ тираган босқинчилар ушланди
Тошкент шаҳрида номаълум кимсалар такси ҳайдовчисига ҳужум уюштиришди. Воқеа 8 августга ўтар кечаси содир бўлган.

Сергели туманида ҳаракатланаётган Spark русумли автомобилга 3 киши ўтирган. Ҳайдовчи Суръат Валиев машинани ҳайдаши билан йўловчилар унинг бўйнига арқон тортиб, пичоқ тираган. Ҳайдовчи тезкор ҳаракат билан босқинчилар ҳужумидан қутулиб, автомобилдан тушиб кетишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг, босқинчилар ҳам воқеа жойидан қочиб кетишган.

Содир бўлган воқеа юзасидан Сергели тумани ИИБ тергов ҳаракатларини бошлади. Тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур босқинчилик ҳаракатини Александр Пак, шунингдек, 2 нафар вояга етмаган Калан Ян ва Роман Шепелев амалга оширганлиги аниқланди.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги текширилмоқда.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда такси ҳайдовчисига пичоқ тираган босқинчилар ушланди