
Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳадемай 1 йил тўлади. Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 80 ёшни қаршилаш арафасида турган бўларди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа Ислом Каримов таваллудига 80 йил тўлиши олдидан “Ислом Кримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танловини эълон қилди.
Материаллар қуйидаги талаблар асосида сараланади:
*Биринчи Президентнинг мустақилликни қўлга киритиш ва миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссасини ёритиш;
*Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва кўп қиррали фаолиятини кўрсатиб бериш;
*Мустақил Ўзбекистоннинг Ислом Каримов раҳбарлигида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи;
Кўрик-танловга 2016-2017 йилларда маҳаллий ҳамда хорижий газета ва журналларда чоп этилган, интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 31 декабрига қадар қабул қилинади.
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар белгиланган:
*Ғолиб – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти;
*2 та иккинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти;
*3 та учинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти.
Танлов ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги видео орқали олишингиз мумкин.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар