08:03 / 15.08.2017
6 607

Андижон вилояти ҳокими чинорлар охирги вақтда нега кўп кесилаётганига изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокими чинорлар охирги вақтда нега кўп кесилаётганига изоҳ берди
12 август куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган Пресс-клубда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда охирги вақтларда нега дарахтлар кўп кесилаяпти деган саволга жавоб берган.

Абдураҳмонов одамларнинг ўртача умр ёши 73-75 ёшни ташкил қилаётгани, яъни ўртача умр кўриш узаяётгани масаласини Ўзбекистон ҳукумати томонидан чиқарилаётга қарор, фармонларни ҳаётийлиги, уларнинг инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги билан боғлаган. Ҳокимнинг айтишича иккита зарарли дарахт бор, биттаси бу чинор, иккинчиси эса ёнғоқ дарахти. Ҳар икки дарахт ҳаводан кислородни олиб, ўзидан карбонад ангидрид газини чиқаради.

Ҳоким сўзини давом эттирар экан қолган дарахтлар, арча, қарағай дарахтлари ҳаводаги карбонад газини олиб, ўзидан кислород чиқаришини қўшимча қилган.

“Эскиларимизда бир гап бор, ёнғоқнинг тагида ухлаб қолмагин, жин уриб кетади, дейди. Ҳеч қанақа жин йўқ, агар организмда озгина етишмовчилик бўлса, касал одам бўлса халиги чиқаётган карбонад ангидрид гази ҳисобига ҳаво етишмаслик ҳолати бўлади, касал бўлади. Бўлди бошқа сабаби йўқ” деб қўшимча қилган Абдураҳмонов.

Суҳбат давомида шунингдек, ёнғоқ дарахтининг фойдали томонлари санаб ўтилган.

Мисол учун, ёнғоқ япроғи шираси илиқ ҳолда қулоққа томизилса, йиринглашнинг олди олинади. Қобиғининг қуюлтирилган шираси томоқ оғриғини босиб, йўталга малҳам бўлади. Қовурилгани киндик устига қўйилса, ичак оғриқларини босиб, ич кетишини тўхтатади. Ёнғоқ мағзи, айниқса, жуда фойдали. Унинг таркибидаги темир, фосфор, мис, серотин моддалари, мой ва оқсил таом ҳазмини яхшилайди, қувватни ошириб, асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиради.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилояти ҳокими чинорлар охирги вақтда нега кўп кесилаётганига изоҳ берди