
14 августдан 15 августга ўтар кечаси, соат тахминан кечки бирлар атрофида Қарши шаҳридаги автомобилларга газ қўйиш шохобчасида портлаш юз берган, деб ёзади Кун нашри.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, портлаш зарби анча узоқ масофада ҳам сезилган. Яна бир гувоҳнинг аниқ маълумот беришича, портлаш маҳаллий “Механизатор” темир йўл бекати яқинидаги шохобчада содир бўлган. Яна бир манбанинг айтишича, газ ортган юк машинаси портлаб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши жабрланган ва шифохонага ётқизилган. Қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
[media=https://youtu.be/FadsPYyyphQ] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар