Аввалроқ, 2017 йил 14 августдан 15 августга ўтар кечаси, тахминан кечки соат 01:00 да Қарши шаҳридаги автомобилларга газ қўйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига кўра, Қарши-Бешкент йўлида “Ўзтрансгаз” АКга қарашли автотураргоҳдаги газ ташиш автомобилида юзага келган техник носозлик туфайли машина портлаб кетган.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Қарши-Бишкент йўлининг 5-километрида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар келиб тушган. Ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси “Ўзтрансгаз” АК “Жанубгаз таъминот” УКга қарашли автотураргоҳда суюлтирилган (пропан) газ ташишга мўлжалланган “МАН” русумли автомобилдан “Зил-441510” русумли автомобилга газни ўтказаётган вақтида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган.
“Зил-441510” русумли автомобиль ҳайдовчиси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага жойлаштирилди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди