Гулистонда мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида қовун сайли ўтказилди, дея хабар қилинди ЎзАда.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар қишлоқ хўжалигида ҳам юксак самаралар бериб, пахта ва ғалла билан бирга, боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, асаларичилик, балиқчилик каби тармоқларнинг ҳам жадал ривожланишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Вилоят марказидаги истироҳат боғига туташ Алишер Навоий кўчасида ташкил этилган қовун сайли катта байрамга айланиб кетди. 80 га яқин фермер хўжалиги харидорларга 30 навдаги 1 минг тоннадан ортиқ қовун, тарвуз, узум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таклиф этди. Амири, бўрикалла, кампирқовун, обиноввот, кўкча, қорақанд, оққовун, оқпалак каби қовунлар айниқса иштирокчилар эътиборини тортди.
– Хўжалигимиз 106 гектар майдонда деҳқончилик қилади, – дейди Мирзаобод туманидаги “Тераклисой жилғаси” фермер хўжалиги раҳбари Эркин Холиқов. – 50 гектар майдонга ғалла экиб, давлатга дон сотиш режасини ортиғи билан бажардик. 33 гектар ерга экилган пахта ҳам баравж ўсмоқда. Ҳозир ҳар бир туп ғўзада 40 тагача кўсак бор. Ғалладан бўшаган майдонга қовун, тарвуз, мош, маккажўхори экканмиз. Етиштирилган қовунларни ўзимиз Латвия давлатига экспорт қилиб, 80 миллион сўм даромад қилдик. Яна 100 тоннага яқин қовун экспорт қилишни режалаштирганмиз.
Қовун сайли доирасида “Сирдарё қовунчилиги: кеча, бугун, эртага” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Унда Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ва қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг Сирдарё табиий иқлим шароитига мос, аммо унутилган қовун навларини тиклаш, соҳага янги илмий асосланган технологияларни жорий этиш, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Қовун сайлида кўплаб хорижлик сайёҳлар ҳам иштирок этди.
– Бундай ажойиб сайлда биринчи марта иштирок этишим, – дейди хитойлик сайёҳ Чхен Зхонг Беи. – Халқингиз жуда меҳмондўст, деҳқонларингиз сахий ва қўли очиқ экан. Бизда ҳам қовун етиштирилади. Лекин, улар кичик бўлиш билан бирга, бунчалик хилма-хил эмас. Қовуннинг бунчалар кўп нави бўлишини билмас эканман, бундай катта қовунларни ҳам биринчи бор кўришим. Жуда ширин, таъмини узоқ вақт унутолмасам керак.
Қовун сайлида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди