Matizни олиб қочган тошкентлик ўспирин иссиқ изидан фош қилинди

Matizни олиб қочган тошкентлик ўспирин иссиқ изидан фош қилинди
2017 йилнинг 7 августдан 8 август кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, Учтепа тумани ҳудудида, фуқаро Гафуров Эркин Кабиловичга тегишли бўлган “Матиз-бест” русумли автомашина қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Учтепа тумани, Чилонзор-30 мавзесидан топилган. Шунингдек мазкур жиноятни вояга етмаган Юсупжонов Ғиёсжон Бурхонжон ўғли содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар