15:59 / 17.08.2017
7 809

25 августгача барча таълим муассасалари ўқув жараёнига шай бўлиши керак

25 августгача барча таълим муассасалари ўқув жараёнига шай бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизими таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва бошқарув тузилмасини ташкил қилиш борасида муҳим вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, болаларни боғчаларга 100 фоиз қамраб олиш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Бошланғич таълим муассасаларига қатор имтиёзлар берилади.

Аввал хабар берганимиздек, 2017-2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига 650 минг нафар ўқувчи қабул қилинади. Улар учун 12 номдаги ўқув қуроллари солинган мактаб сумкалари тайёрланиб, “Президент совғаси” сифатида тақдим этилишга тайёр турибди.

Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида мактабларда 10-синф очилиши туфайли 9,5 минг нафар олий таълим муассасалари битирувчилари ва 13 минг нафар лицей ва коллежлар ўқитувчилари ишга жалб этилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев 25 августгача барча таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 25 августгача барча таълим муассасалари ўқув жараёнига шай бўлиши керак