6 266
Йўловчи аёл никоҳ кўйлагига теккан доғ учун авивакомпаниядан 300 минг доллар товон пули талаб қилди
Йўловчи аёл American Airlines авиакомпанияси ходимларини никоҳ кўйлагини қасддан доғ қилганликда айблаб, судга берди, деб хабар қилди Darakchi.uz нашри.
Воқеа 2015 йилда рўй берганлигига қарамай, йўловчи аёл — Йеванде Оте (Yewande Oteh) энди, 2017 йилнинг август ойида даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Ҳужжатларда айтилишича, Оте бўлажак турмуш ўртоғи билан Пенсильваниянинг Филадельфия халқаро аэропортидан никоҳ тўйларини ўтказиш учун Ямайкага йўл олган.
Авиакомпания ходимлари рўйхатдан ўтказаётганда аёлдан кўйлагини юк бўлимига топширмасдан, олдига илиб қўйишни тавсия қилишди. Оте уларнинг гапига рози бўлди, аммо стюардесса ундан кўйлакни юк бўлимига топширишни талаб қилган.
Йўловчи аёлнинг тепасидаги токча банд бўлганлиги учун кўйлагини бошқа бўлимга жойлаштирган. Шундан кейин Оте ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи стюардесса аёлнинг кўйлак турган бўлимни очиб кўраётганлигига кўзлари тушган. Оте Ямайкага етиб келгандан кейин никоҳ кўйлагига қизил шароб тўкилганлигини кўрган. Бундан жаҳли чиқиб, у никоҳ тўйини бекор қилган.
Аёлнинг айтишича, стюардесса ҳамкасблари билан тил бириктириб, атайлаб унинг никоҳ кўйлагини доғ қилган. Бўлиб ўтган воқеа учун у American Airlines авивакомпаниясидан 300 минг доллар товон пули талаб қилди. Авиакомпания мазкур воқеани тасдиқлаган бўлса-да, унга изоҳ беришни истамади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»