Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти, деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари вакиллари билан ўтказган йиғилишида.
Йиғилишда айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли эмаслиги қайд этилди. Масалан, республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд вилоятида ошиб кетган. Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайган.
Жойларда профилактика масаласига етарлича эътибор берилмаяпти: Самарқанд вилоятида содир этилган 49 та қотилликдан 14 таси, Жиззах вилоятида 10 тадан 4 таси, Навоий вилоятида 10 тадан 3 таси, Қашқадарёда 30 тадан 6 тасининг олдини олиш учун тўлиқ имкониятлар мавжуд бўлган — маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари муайян жиноят эҳтимолидан бохабар бўлса-да, бирор чора кўрмаган.
Ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётгани оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётгани айтилди.
«Ҳудудларда ички ишлар органлари фаолиятида камчиликлар юзага келиб, узоқ муддат ечилмаётганида маълум маънода туман ва шаҳар прокурорларининг ҳам айби бор. Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти. Бир сўз билан айтганда, ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати етарли даражада ўрнатилмаган», — деди Мирзиёев.
Шу муносабат билан Бош прокуратура раҳбариятига ички ишлар органлари фаолияти устидан самарали прокурор назорати ўрнатиш ва прокурорларнинг шахсий масъулиятини оширишни таъминлаш вазифаси топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»