21:06 / 18.08.2017
6 141

Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди

Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин расмий ва шахсий учрашувларга борган зирҳланган Mercedes-Benz S-klasse Trasco Bremen лимузини Петербургда 19,7 млн. рублга сотувга қўйилди.

Тегишли эълон автомобиллар сотишга ихтисослашган сайтлардан бирида пайдо бўлган. “Автомобилда Борис Ельцин ҳайдовчи билан юрган. Бизга уни Давлат думаси депутати махсус гараждан олиб келди. Нархини меъёрда деб ҳисоблаймиз ва ҳозирча кўтармоқчи эмасмиз”, деб айтган агентлик ходими ва лимузин жуда яхши ҳолатда эканлигини қўшимча қилган.

Эълонга кўра, автомобиль “пачоқ бўлмаган”, орқа приводли, чап томонда жойлашган рулга эга. Машинада жами 60 минг км йўл босиб ўтилган. Лимузин махсус буюртма асосида яратилган. Сотувчининг фикрича, автомобиль “яхши коллекция учун муносиб экземпляр” бўлиши мумкин.

ТАСС ахборот агентлигига сайт матбуот хизматида маълум қилинишича, Ельцин юрган бошқа бир лимузин – Mercedes-Benz S-klasse III (W140) яқинда 33 млн рублга сотилган эди.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди