date
views 10 435

Тошкентда набирасини зўрламоқчи бўлган бува ўлдирилди (Видео)

Тошкентда набирасини зўрламоқчи бўлган бува ўлдирилди (Видео)
Тошкент шаҳрида оиладаги носоғлом муҳит туфайли бир фуқаро бевақт ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги лавҳа “Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилди.

Унда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз набираси томонидан қасддан ўлдирилгани ва жиноий гуруҳ аъзолари воқеа жойидан яширингани хабар қилинмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор қидирув бўлими ходимлари воқеа юзасидан суриштирув олиб бориб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг тоғ ён бағридаги дам олиш масканида ёши 20-25 лар атрофидаги йигит қўлга олинган.

Кечки пайт 7 лар атрофида марҳум бува ўз набира қизининг уйда ёлғизлигидан фойдаланиб, унга тегажонлик қилади, набира ҳам ўз навбатида бўлган воқеани кўнгил қўйган йигитига айтиб беради. Жаҳл отига минган йигит шериги билан тезда етиб келиб, қизнинг бувасини бўғиб ўлдиради.

Ўсмирлар уч марта мушт туширилган ва бўғизланган марҳум чолни боғлаган ҳолда яширишга уринишган деб Qalampir.uz хабар берди.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 97 ҳамда 164 моддасининг тегишли бандларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда набирасини зўрламоқчи бўлган бува ўлдирилди (Видео)