date
views 4 888

Гиёҳванд моддаларни чегарадан олиб ўтишда дрондан фойдаланган шахс ушланди

Гиёҳванд моддаларни чегарадан олиб ўтишда дрондан фойдаланган шахс ушланди
АҚШ фуқаросига Мексикадан Қўшма Штатлар ҳудудига наркотик моддаларни олиб ўтишда учувчисиз учар қурилмадан фойдалангани учун айблов қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

25 ёшли америкаликнинг маълум қилишича, Сан-Диегодаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида бўлган бошқа бир шахсга наркотикларни етказиб бериши учун пул тўлашган.

Хабар қилинишича, у гиёҳванд моддаларни шундай йўл билан беш-олти марта ўтказган. Бу ишлар 2017 йилнинг март ойидан бошланган. Охир-оқибат чегарачилар дронни пайқаб қолишди ва уни кузатиб боришган. Улар учувчисиз учар қурилмага метамфетамин бўлган махсус халтача ёпиштириб қўйилганини аниқлашган.

Гумонланувчи чегара орқали умумий ҳисобда 5,8 кг.дан ортиқ метамфетаминни олиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳванд моддаларни чегарадан олиб ўтишда дрондан фойдаланган шахс ушланди