17:08 / 21.08.2017
8 112

Қашқадарё ҳокими: Вилоятда 21—22 минг сўмдан гўшт бор, ўртача нарх 24—26 минг сўм атрофида (видео)

Қашқадарё ҳокими: Вилоятда 21—22 минг сўмдан гўшт бор, ўртача нарх 24—26 минг сўм атрофида (видео)
Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зафар Рўзиев Халқаро пресс-клубнинг «Тет-а-тет» лойиҳаси ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаевнинг саволларига жавоб қайтарди.

Суҳбат давомида гўшт нархи мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Daryo.uz да берилишича, Зафар Рўзиев бу йўналишда вилоятда тизимли иш олиб борилаётгани, хусусан, ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари қассоблар билан ишлаш куни деб белгиланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Қарши шаҳридаги тўртта нуқтада, шунингдек, вилоятнинг барча туманлари марказларида 21—22 минг сўмдан гўшт сотиб олиш мумкин. Умуман, вилоят бўйича гўштнинг ўртача нархи 24—26 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ҳокимлик билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлардан аксарият қассоблар рози. «Ўзини билмаган, ўзлигини унутган қассоблар ҳам йўқ эмас. Бундай қассобларни ўз ҳамкасблари орасида уялтириш принципи асосида иш олиб боряпмиз», — деди Қашқадарё вилояти ҳокими.

Аввалроқ Халқаро пресс-клубда чиқиш қилган Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вилоятда йил охиригача гўшт нархи 25 минг сўмдан ошмаслигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ҳокими: Вилоятда 21—22 минг сўмдан гўшт бор, ўртача нарх 24—26 минг сўм атрофида (видео)