
Андижон шаҳридаги перенитал марказида бирданига тўрт нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, скрининг натижасида тўртта чақалоқ туғилиши олдиндан маълум бўлган. Айни пайтда она ва тўрт паҳлавоннинг соғлиги яхши. Уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Бахтли оила Шаҳрихон туманининг Ҳамдўстлик маҳалласида истиқомат қилади. Чақалоқлар онаси Шоҳидахон Араббоева тўрт ўғилга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасан, Ҳусан исмларини берилганини билдирди.

Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар