
Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳрида рўй берган мудҳиш ЙТҲ фотосуратлари тарқалди. Воқеа 21 август куни содир бўлган.
Гувоҳларнинг айтишларича, автоҳалокат тахминан соат 22:41 да Дўрмон йўли кўчасида юз берган. Икки автомобиль тўқнашуви оқибатида транспорт воситалари таниб бўлмас кўринишга кирган.
Тахминларга кўра, автомобиллар катта тезликда ҳаракатланишган. Интернет фойдаланувчиларининг маълумотларига кўра, қурбонлар бўлмаган.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар