
Россиянинг «Avanti» тадбиркорлар уюшмаси Марказий банкка Владимир Путиннинг портрети туширилган купюра босиб чиқаришни таклиф қилди, деб ёзади «РБК». Уюшма раҳбарининг маслаҳатчиси эса Россия Президенти матбуот котибининг қизи Елизавета Песковадир.
«Биз иложи борича қисқа муддатларда Россия Банкининг номинали 10 минг рубль бўлган, Владимир Путин тасвири туширилган купюрасини чиқаришни ва уни чекланган ҳажмда эсталик банкнотаси сифатида муомалага киритишни таклиф қиламиз», — дейилади «Avanti» нинг президенти Раҳман Янсуков имзолаган мурожаатда. Бу ҳақда Daryo.uz маълум қилди.
Янги банкнотанинг киритилиши Россия жамоатчилигини жипслаштиради ва фуқароларда «пул маблағлари билан муомала қилиш маданияти»ни оширади, дея тахмин қилади «Avanti» дагилар. Ташаббус муаллифлари Таиланд тажрибасига ишора қилди, у ерда қирол Рама IX тасвири туширилган купюраларга эҳтиётсизлик билан муомалада бўлганлар жиноий жазога тортилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар