
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 август куни кечаси Тошкент-Ўш автойўлида 4 та автомобиль иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар берди.
Тошкент- Фарғона водийси йўналишида ҳаракатланган ChAKMAN русумли юк ташувчи автомобилнинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида “Исузу” русумли юк машинаси, Damas ҳамда Hyundai самосвали тўқнашиб кетди. Натижада ушбу йўналишда тирбандлик юзага келди.
Тўқнашувдан сўнг, ChAKMAN ва “Исузу” русумли юк машиналари ағдарилиб кетган. Қутқарувчилар автомобилларни ўз ҳолатига қайта ағдаришга муваффақ бўлишди.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар Поп туманидаги марказий шифохонага етказилган.
Манба: Qalampir.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.