
2017 йил 22 август куни Миллий матбуот марказида "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти томонидан ОАВ вакиллари учун анжуман ўтказилди. Тадбир давомида "Ўзбекэнерго" АЖ вакиллари аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, режадаги чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар беришди.
Анжуманда иштирок этган "КUN.UZ" мухбири тадбир ташкилотчиларига ўз саволлари билан мурожаат қилди:
- "Ўтган қиш мавсумда айрим вилоятларда, жумладан, Андижон, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг чекка туманларида. 12-16 соатлаб чироқ бўлмаслигини ёки 4 соат чироқ бўлса 4 соат чироқ ўчиши кузатилди. Бу йилги мавсумда бу ҳолатнинг қай даражада олди олинади? Айрим ҳудудларда қарзи бўлмаса ҳам қарздорлар эвазига бутун бир кўча ёки маҳалла электр энергиясидан маҳрум этилади. Бу ҳолатни яхшилаш ва ҳаққонийликни таъминлаш учун нималар қилинмоқда?".
Юқоридаги саволларга "Ўзбекэнерго" вакиллари қуйидагича жавоб беришди:
- "Юқоридаги муаммоларни бартараф этишда аввало, биз истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланиш маданиятини оширишимиз керак. Куз-қиш мавсумида узилиш ҳолатлари кўп бўлишига яна бир сабаб - газ етишмаслиги натижасида электр энергияга бўлган талаб янада ошишидир. Жорий йилда ушбу масалани олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўришни режалаштирилган.
Қарздорлик ҳолатига тўхталадиган бўлсак, эндиликда қарздорлик ҳолатига чек қўйишда Мажбурий бюро ходимлари билан биргаликда ишлаймиз. Бу эса бутун маҳаллани эмас, балки фақат қарздор истеъмолчининг ўзини электр таъминотидан маҳрум қилиш ва қарзни ундиришга имкон беради".
Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг электр энергиясидан қарздорлик ҳолати 1,5 триллион сўмни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг