
Тожикистон фойдасига жосуслик қилгани учун ўзбекистонлик аёл 10,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилди Қирғизистоннинг КирТаг агентлиги.
«Ўзбекистон ҳарбий суди Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи 36 яшар Алена Кимни Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди ва 10 йилу 6 ой қамоққа маҳкум қилди», — дейилган хабарда.
Судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг «Давлатга хоинлик» моддаси бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси жосуслик, давлат сири бўлган маълумотларни ўзга давлатга тақдим этганлик ҳамда давлат хавфсизлигига таҳдид солган ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган.
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш киритилган. Ўзгартишларга мувофиқ, фаолияти давомида ўзга давлат фойдасига жамоатчилик манфаати ҳамда давлатга зиён етказганлик учун фуқароликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Манба: Sof.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар