Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди.
Озғинлигидан эгнидаги кўйлаги ҳалпиллаган, гап уқмас оқ сочлари рўмол тагида ётишни хоҳламай тарқоқ «мўралаб» турган, тиши йўқлигидан оғзи ичга тортиб, ияги олдинга туртиб чиққан кампир зина айвончасига эсон-омон чиқиб олгач, атрофга аланглади. Кейин ҳар эҳтимолга қарши худди энди уйғонган кишидек кўзини ишқаб қўйди.
Лекин бу гал ўғлининг «Ойи, уйқудан турдингизми?» деган гапи эшитилмади. Аслида, бу ҳовлига кўчиб келгандан буён бу гапни ўғлидан бор-йўғи бир марта эшитган ва соддалигига бориб, «Аллақачон тургандим, болам, оёқ тагида ўралашмай, деб хонамдан чиқмай, тасбеҳ ўгириб ўтирувдим», дея жавоб берганди. Ўшанда негадир ўғлининг қовоғи уюлган. Ўғли ишга кетгандан кейин эса келинидан эшитадиганини эшитганди: «Эрим билан орамни бузмоқчимиз? Кичик ўғлингиз қамалмай деб, бор-йўғини сотиб кўчада қолгани учун сизга раҳмимиз келиб, уйимга олиб келишга рози бўлсам-у, шуми яхшиликка раҳматингиз! Эрталаб эримни ишга, болаларни мактабга жўнатгунимча хонангиздан чиқмай, индамайгина ўтиринг, тушундингизми? Ҳаммани жўнатиб, ўзим ҳам ишга боришга тайёрланишим керак, кейин чиқиб чой ичсангиз ҳам бўлади-ку! Барибир, бекор ўтирибсиз, шошадиган жойингиз йўқ!» деди келин илондек вишиллаб.
Кампир нима дейишни билмай қолганди ўшанда. Чунки у катта ўғлимникида яшайман деб келган, бу ҳовлида келин хўжайинлиги тушига ҳам кирмаганди. Бир умр барвақт туриб ўрганган аёл одатига кўра бир-икки марта тонг отгандан ҳовлига чиқиб, бекор ўтирмаслик учун, резина ичакда сув сепганди. Лекин бу ҳам келинига ёқмаган. Рўзғор юмушларига ёрдамлашиш учун қилган ҳаракатларини келини нега нотўғри тушунишига сира ақли етмасди.
Сурункали касалликлар ўз ишини қилиб, куз яқинлашиш билан суяклари зирқирарди. Кичик келини унинг хасталигини билиб қолгани учун куз келиши билан суртадиган дорилардан олиб келарди. Катта ўғлиникига шаҳарга кўчиб келаётганида ўша дориларни ўзи билан олиш эсидан чиқибди.
Суяклари қақшайвергач, ухламай боласининг йўлини пойлади. Машинаси овозини эшитиб, секин хонасидан чиқиб ошхонага йўл олди.
Келин эрига алланималарни гапириб кулишганча овқатланишарди. Эшик очилиши билан иккаласи ҳам ўгирилишди.
— Келинг, она, бормисиз? — деди ўғил саломлашгач. — Битта уйда туриб ҳам, бир-биримизни кўрмаймиз-а? Иш кўп-да, онам, иш кўп. Ўзиз яхшимисиз?
— Яхшиман, болам, Худога шукр. Ишни кўп бўлгани яхши, илоҳим омадингни берсин!
— Бу ерда иш кам экан... — хўрсинди онаизор.
— Оббо, онамей, ҳали ҳам ишласам дейсизми? Энди дам олинг, мана, биз ишлаймиз...
— Сизга мазь керакми? — онасининг тортиниб гапиришидан ўғил хижолат бўлди. — Шуни шунча тортиниб гапирасизми, она? Менга фалон дорини олиб бер, десангиз бўлмайдими? — у онасига эътиборсизлигини сахийлиги билан ювишга сабаб топилганидан қувониб кулиб қўйди.
— Малоҳат, — деди кейин ошхонага қараб. — Эртага онамни дўхтирга олиб бориб, ташхис қўйдириб кел. — Хотини жавоб бермаганига эътибор ҳам бермай волидасига ўгирилди: — Кейин дўхтир айтган дориларни оламиз, тўғри келган мазни мойдори экан деб суртиб юраверманг , хўпми?.
— Хўп... — она ўғлининг меҳридан эриб, у ёқ-бу ёқдан гаплашмоқчи бўлди. Шу пайт ошхонада нимадир қарсиллаб синди ва келиннинг «вой» деган овози эшитилди.
— Хола, фақат, ўғлингизникида яшайвермай, бизникига ҳам меҳмонга боринг-да, онам ўрнида онамсиз ахир, — гина қилди жиян. — Келинингиз ҳар куни сизни сўрайди, бугун сизни олиб бормасам, мени уйга киритмаса керак.
— Ие, тобингиз бўлмаяптими, хола? Айтмайсизми? Келинингиз ҳамшира-ку, ўзи даволаб қўяди.
— Эссиз, сизларни ҳам овора қилдим.. Эсим қурсин-а, аканг билан келинойинг ҳам бир дунё дори олиб берганди-я...
— Э, қўйсангиз-чи, хола, овораси борми?
— Хотин, акам қўнғироқ қилиб, онамни қачон қайтариб берасан, деб сўраб ётибди, — деди бир куни овқат бошида.
— Ҳали-бери бормайди, қишни бизникида ўтказади демадингизми? — деди жиян-келин.
— Дедим! Катта ҳовлида қишда қийналади, бизники «дом», ҳамма шароит ичида дедим.
— Бугун ўғлимга айтай, шу зинасига суянчиқ ясатсин... Қарияпман шекилли, тушиб-чиқишга қийналаяпман, — ўзига-ўзи гапирди кампир хонага аланглаб. Тумбочкаси устида турган чойнак оғзини очиб кўрди, унда икки ой олдин дамланган чой шамалари моғорлаб қолганди. Лаби қуриган кампир тамшаниб ўрнига чўзилди.
Қошлари чимирилган келинга қўрқа-писа нигоҳ ташлаб олган кампир диваннинг бир бурчагига омонатгина чўкди.
Келин қайнонасига чой ҳам узатмасдан дастурхон бошидан турди.
— Шаҳарда зерикмаяпсизми? — сўради ўғил овқатдан бош кўтармай.
Ўғил кулиб юборди.
Ошхонадаги идиш-товоқлар қаттиқроқ тарақлай бошлагач, кампир безовталанди, тезроқ туриш учун шошиб гапирди:
— Шу... болам, тирамоҳ келиши билан суякларим қақшайди-да... Уканг олиб берган мойдори бор эди, шуни суртсам, бироз тинчланарди, бу дард ўлгур. Ўша мойдорини ўзим билан олиб келиш эсимдан чиқибди. Агар...
Ўғли «нима бўлди?» деганча ошхонага шошилганини кўриб, кампир ўзи қўл ҳам урмаган дастурхонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турди.
Эртаси куни ўғлининг гапидан дадилланган кампир бисотидаги энг янги, икки йил олдин кичик келини бозордан олиб берган кўйлагини кийиб ҳовлига чиқди.
Ўғли ва набиралари кетиб бўлишган, ясан-тусан қилган келин ҳам йўлга отланганди.
Қайнонасининг ясаниб чиққанини кўриб, аввал ҳайрон бўлди, кейин сабаби эсига тушиб, истеҳзоли жилмайди:
— Бугун вақтим йўқ сиз билан дўхтирма-дўхтир юришга. Ишхонамда зарур тадбир бор. Иш тартибимни чамалаб кўрай-чи, бўш вақтим бўлса, дўхтирга бориб келамиз, — деди ва пошнасини қарсиллатганча чиқиб кетди.
Муштипар аёл унинг ортидан «Унда дори олакелинг...» деганча қолаверди.
Кампир эртаси куни ўғлининг ишдан келишини кута-кута ухлаб қолди. Ундан кейинги кун ҳам.
Бўғинлари зирқираганига чидолмай оёғини уч-тўрт қават рўмол билан ўраб олган кампир, кафтлари билан тўпиғини босиб-босиб қўяр, машина овози эшитилармикан деб, деразадан тушиб турган айвон чироқларига умид билан қарарди. Хотинига топшириқ берган ўғли эртасига икки ҳафтага командировкага кетаётганини онасига айтмаганди.
Аксига олиб, кузнинг ҳам қовоғи очилмас, булутлар ҳам кампирга қасд қилгандек осмонда айлангани-айланган.
Худонинг унга раҳми келиб, ўша кунларда жияни кўргани келиб қолди.
Кампирга жон киргандек бўлди, оёқлари ҳам оғриқни унутиб, бир пайтлардагидек чаққон ҳаракатланишди. Ажин қоплаган юзи остида кўринмай қолган кўзи ғилт-ғилт ёшга тўлиб тугунчасини кўтариб чиқди.
Жиян–келин уни қучоқ очиб кутиб олди. У ҳам ишларди, лекин холасини ўтқизгани жой тополмай парвона бўларди.
Оғриқ бўш келавермагач, кампир секингина жиянига: — Мойдорим акангни уйда қолиб кетипти-да...
ҳаял ўтмай, келин кўтариб келган бир пакет дори-дармонни кўриб аёлнинг ичи увишди.
Келин кампирнинг оёғига кунига икки марта малҳам суртар, уч маҳал дори ичишини назорат қилар, бундан ташқари, аллақандай доривор гиёҳлардан оёғига ванна қиларди. Бунақа парваришни умрида кўрмаган кампир хижолат бўларди.
Парво яхшилигидан онаизорга бироз жон кириб, эт олди. Фақат ўн кундан буён на ўғли, на келини хабар олмаганидан жиянларининг олдида хижолат бўларди.
Унинг сиқилаётганини жияни ҳам сезди.
Кампирнинг кўзлари чарақлаб кетгандек бўлди.
Кампир шу куни уйқуга кетгунча «қўнғироқ қилган» ўғлини дуо қилиб ётди.
Жияниникида икки ой қолиб кетган кампир, охирги пайтларда юраги ғаш бўлаётганидан зорланиб, жиянига акангникига олиб бориб қўй деб туриб олди. Кампирни кўндира олмаган жияни кеча уни акасининг ҳовлисига олиб келганди. Ўғли одатдагидек уйда йўқ эди, келин кампирни совуққина кутиб олди. Йўлда чарчаган кампир овқат ҳам емай ухлаб қолди.
Тонг ёришса-да, ҳеч ким нонуштага чақирмагач, секин-аста хонасидан чиқиб, эшик дастасига осилганча туриб қолди.
Айлана шаклида ясалган кенг зинанинг ушлайдиган тутқичи йўқлиги сабаб доим тушиб-чиқишга қийналарди.
ҳозир боши айланиб турган вақтда ундан тушиш кампир учун азобга айланди. У қадам босишга иккиланиб бор-йўғи бешта бўлган поғоналарга қараб ўйланиб қолди. Ундан суянчиқсиз тушиб олишга кўзи етмай, яна хонасига қайтиб кирди.
«Ўғлимнинг иши кўп-да, бўлмаса аллақачон зинага суянчиқ ясаб қўярди», ўйлади кампир ва қуш уйқу устунлик қилиб мизғиди. Бироздан кейин мамнун жилмайди, тушида кичик ўғли билан яшаган кенг, сув сепилган, райҳон ифори таралиб турадиган шинам ҳовлисида яйраб юрарди...
Дилфуза СОБИРОВА
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар