18:24 / 26.08.2017
4 958

Москвадаги фестивалда “Юра даври” боғи ғолибликни қўлга киритди

Москвадаги фестивалда “Юра даври” боғи ғолибликни қўлга киритди
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 180 млн. йил муқаддам Москва ҳудуди илиқ саёз денгиз мавжуд бўлиб, унинг атрофи қалин ўрмон билан қопланган. Ўшандан бери мамлакатда ноёб ўсимликлар парваришлаб келинади.

Шу боис пойтахтда ландшафт дизайни фестивалини ўтказиш анъанага айланиб боряпти. Жорий йили 4-бор ташкил этилган танловда “Юра даври” боғи ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринга “Энергия” номли маскан муносиб деб топилди.

Дизайнерлар ҳар бир ўсимлик табиати ва шаклидан келиб чиққан ҳолда уни ҳайъат аъзолари эътиборига ўзига хос тарзда тақдим этишди. Бир ҳафта давомида 30 та жамоа томонидан ранг-баранг композициялар яратилди. Юзлаб лойиҳалар орасидан совриндорларни аниқлаш осон кечмагани айтиляпти.

Манба: uzbekistan24.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвадаги фестивалда “Юра даври” боғи ғолибликни қўлга киритди