Бир савол ўйлантириб қолди. Нега баъзи қушлар қуш бўла туриб учишмайди? Бунинг сабабларини топиш учун учмайдиган қушлардан интервю олишга қарор қилдик.
Музликлар маконида истиқомат қиладиган Пингвинга савол билан мурожаат қилдик.
—Сиз қуш бўла туриб нега учмайсиз? Пингвин:
—Эээ, биз тарафларда шароитни ўзингиз кўриб турибсиз, аҳвол чатоқ, ҳаммаёқ музлик, совуқ, дахшатли даражада совуқ. На бир дарахтлар, на мевалар борки, уларга учиб боришга бизда эҳтиёж бўлса. Бундан ташқари шунақа совуқ шароитда қандай учиш уёқда турсин, у ҳақида ўйлаш мумкин? Миялар ҳам музлаб қолай деяптию!
Пингвиннинг шароит йўқлиги ҳақидаги эътирозлари жўяли туюлсада, «нега сувда сузишга монелик қилмаган шундай совуқ шароит, учишга тўсқинлик қиляпти?» деган саволимизга жавоб беришдан қочиб «ана балиқ!» деганча ўзини сувга отиб қочиб қолди.
Кейинги сафаримиз чекка ҳудудлардан бири бўлган Австралия ва Океания ҳудудлари бўлди.
Биз у ерда яна бир учмас қуш — Киви қушини суҳбатга тортдик ва табиийки унга ҳам бизни ўйлантириб келган ўша саволни бердик: Нима учун учмайсиз?Киви қуши:
—Қанақа учиш? Аввал учиш учун менга қанот беринглар, сўнгра савол беринглар. Нега Кенгуруга, Сичқонга ҳалта ёки Ўрдакбурунга ўрдакнинг бурнини беришгану менга келганда қанот беришмаган? Бориб шуни ҳал қилиб беринглар ундан кўра!
Бу қушдан ҳам тузукроқ жавоб ололмадик. Бошқа савол туғилди. Қизиқ, у ростан ҳам қаноти бўлмагани учун учмасмикан ёки учмагани учун ҳам қанотдан маҳрум қилинганмикин?
Йўл-йўлакай Африкага бир учраб, у ерда яшовчи Туяқушни саволга тортдик.
Яна ўша савол, нега учмайсиз?Туяқуш:
—Аввал ўзларинг менинг саволимга жавоб беринглар, нега Тошбақа бошқа бақаларга ўхшаб сакрамайди ёки қурилламайди? Ахир у ҳам бақаку, тўғрими? Денгиз мушуги нега денгиз сичқонини тутиб емайди? Демак менинг номимда қуш сўзи бўлгани билан мен қушдан кўра Туяга яқинроқман, ахир Туялар ҳам учмайдику, тўғрими?
Бу “қуш” дан ҳам саволимизга жавоб тополмай нари кетдик. Лекин кечагина бошқа бир “нега Туяқуш бўла туриб ўркачингиз йўқ?” деган саволга “Эчкиэмарни бирор марта Эчки атрофида ўралашиб юрганини кўрганмисиз?” деб савол билан жавоб бериб қутулиб қолганини ўқигандим. Ҳа майли.
Бизни қийнаб келаётган учиш ҳақидаги саволга маънили жавоб ололмагач, тушкунликка тушганча қайтаётсак, Хўрознинг қичқирган овози эшитилиб қолди. Ўзини қушмас, балки парранда деб ҳисобловчи бу товуқлардан шу саволимизни аввалроқ сўраш ҳаёлга келмаган экан.
Хўрозни чеккароққа чақириб саволни яна такрорладик. Хўроз худди бир сирни айтаётгандай у ёқ-бу ёққа қараб олдида, пичирлаганча буюк «сир»ини айта бошлади:
—Менга қаранг, ҳашаматли уянгиз бўлса, ҳар куни сувингиз, донингиз муҳайё қилиб турилса, етмаганига кенг дала, хоҳлаганча ер титиб қоринни тўйдирсангиз, (макиёнлари ҳақида айтган узундан-узоқ гаплари қирқиб ташланди), яна нима етишмайди ерда? Ана учган Чумчуқ ё Қарғани кўринг. Учиб овқат топиб егани билан жони кичик, семириш тугул тўйиш нималигини билмайди…
Бечора Хўроз, семириши ўзининг ажалини тезлатишини қаердан ҳам биларди. Бу гапни унга тушунтириш худди кашандани чекишни ташлашга мажбурлашдай гап.
Бу саволга бирма-бир юриб жавоб топишга эриниб, саволни шу ердан ҳамма учмас қушларга беришга қарор қилдик: Хўш қушлар, нега учмайсизлар? Балки шароит бунга тўсқинлик қилар? Балки кимлардир айбдордир бунга? Ёки ўзингизни қуш ҳисобламассиз? Ёинки учишга эҳтиёжим йўқ деб ўйларсиз?
Лекин билингки, қуш экансиз, ҳаётингизда муҳими парвозга хоҳиш, уча олиш ишонч ва энг асосийси учиш учун юксак мақсадлар зарур…
Бобурмирзо Ҳамроқулов
Манба: Fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар