12:40 / 27.08.2017
7 499

Тошкент туманида ўзини “ИИБ ходимиман” деб таништириб фирибгарлик қилган шахс фош этилди

Тошкент туманида ўзини “ИИБ ходимиман” деб таништириб фирибгарлик қилган шахс фош этилди
Тошкент туманида, 2017 йилнинг 30 январь куни Самарқанд вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1992 й.т., Шерали Нодиров (исм-фамилияси ўзгартирилган) майор унвони тақилган ИИИ дала машғулот кийимини кийган ҳолда фирибгарлик йўли билан, Зангиота туманида яшовчи, нафақаҳўр, 1953 й.т., Норбўта Дониёровни уйида ишончини суистеъмол қилиб, «ўзини ИИБ ходимиман, сизга Спарк ёки Нексия автоуловидан бирини номингизга расмийлаштириб бераман» – деб алдаб, ундан 15.000.000 сўм пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган, деб хабар бермоқда «Тошкент вилояти ИИБ» ахборот хизмати.

Шунингдек, 2017 йилнинг февраль ойи ўрталарида подполковник унвони тақилган ИИИ дала машғулот кийимини кийган ҳолда фирибгарлик йўли билан, Зангиота туманида яшовчи, нафақаҳўр, 1955 й.т., Ноила Дониёровани уйида ишончини суистеъмол қилиб, ундан умумий нархи тахминан 15.000.000 сўм бўлган 1 жуфт тилла зираги ва 1 дона тилла занжирини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. Шерали Нодиров ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент туманида ўзини “ИИБ ходимиман” деб таништириб фирибгарлик қилган шахс фош этилди