date
views 10 291

Бухоролик фуқаронинг уйидан қадимий хазина чиқди

Бухоролик фуқаронинг уйидан қадимий хазина чиқди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида яшовчи фуқаро ўз уйидан XIV асрнинг биринчи ярмида ишлатилган кумуш тангалар тўла кўза топиб олди. Бу ҳақида Sof.uz маълум қилди.

«Эркин Мўминов хазинани уй қурилиши жараёнида топиб олган ва топилмани Бухоро давлат архитектура-бадиий музей қўриқхонасига топширган», — деб ёзади Подробно нашри.

«22 август куни ҳамюртимиз туфайли биз Чиғатой даврига қарашли қадимий тангаларни қўлга киритдик. Тангаларни рақамлаб, консервалаб (темирга кимёвий ишлов бериш), шундан сўнг уларни баҳоласа бўлади. Бу учун икки ҳафта вақт кетади. Бундай тангалар Бухоро ҳудудида камёб бўлгани учун, топилмани «ноёб» деб атаса ҳам бўлади», — деган нашр мухбирига музей раҳбари ўринбосари Жамшид Халилов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоролик фуқаронинг уйидан қадимий хазина чиқди