22:13 / 30.08.2017
6 877

“Прописка”га эга бўлиш учун 375 миллион керакми?

“Прописка”га эга бўлиш учун 375 миллион керакми?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22 август куни “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Йўриқномага асосан, пойтахт ва пойтахт ҳудудида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар фақат янги қурилган уйлардан ва фақат қуйидаги шартларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли:
  • республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаслиги керак;
  • яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати шартнома тузилган санадаги Марказий Банк курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги кераклиги айтилган.

Сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон миллий валютасида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Прописка”га эга бўлиш учун 375 миллион керакми?