Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2090-15, 2017 йил 22 август) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Пойтахтимиз ва пойтахт минтақасида кўчмас мулкни сотиб олиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда1 нотариусларга Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида 3 йил давомида лавозимда бўлганлигини текшириш вазифаси юкланди.
У қуйидаги асосда амалга оширилади:
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 9-11 бандлари;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқи бўлган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатининг 6-банди.2
Шу тариқа, камида 3 йил мобайнида лавозимни эгаллаб туриш кўрсатиб ўтилган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиши учун муқаррар шарт ҳисобланади. Илгари фақат ички ишлар органларининг доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги маълумотномаси талаб этилар эди, нотариус эса доимий прописка штампи туширилган вақтдан 3 йил ўтганини текширарди (бу шарт ҳозирда ҳам кўзда тутилган). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади