Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан хорижий фуқаро А.Абдулкеххар бошқарувида Туркиядан республикамизга етиб келган юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳридаги “Endless Business LLC” корхонаси номига келтирилаётган юклар аслида қиймати салкам 20 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 23 тоннадан ортиқ қурилиш материаллари бўлиши лозим эди.
Аммо, божхона кўриги давомида контейнердаги товарлар билан йўл-юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланди. Содда қилиб айтганда мазкур товарлар ҳужжатлардагидан кўра ортиқча миқдорда эканлиги маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра йўл-юк кузатув ҳужжатларидан қайд этилмаган қурилиш материалларининг умумий қиймати 648 млн. сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олиб қуйилди ва мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Хитойдан Фарғона шаҳридаги “Намуна савдо минбари” МЧЖ номига темир йўл контейнерида юборилган юклар ҳам божхона кўригидан ўтказилганда, йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди.
Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, ушбу контейнерда қиймати салкам 4.5 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 25 тонна 800 кг.дан ортиқ оғирликдаги кафеллар бўлиши лозим эдим. Аммо, кўздан кечирув давомида ушбу товарлар ўрнига ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган, қиймати 3.7 млрд сўмдан ортиқ кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Божхоначиларнинг кўзини шу тариқа шамғалат қилишга уринган қонунбузарлар бу усуллари билан давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 4 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан бўйин товлашган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолатларида аниқланган тафовутлар тадбиркорлик субъектлари томонидан тўла бартараф қилингач ва белгиланган миқдордаги божхона тўловлари ундирилганидан сўнг ушбу товар-моддий бойликлар ҳозирда тадбиркорлик субъетларига божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади