13:00 / 01.09.2017
5 764

Таксидаги суҳбат...

Таксидаги суҳбат...
— Қаерга кетяпсиз ўзи, ака?

— Булунғурга. Курсдошим уйланяпти.

— Тўйга кетяпсизми? Сизга ёқмаса керак-а?

— Нимага?

— «Район»даги тўйлар зерикарли бўлади. Дастурхонини умуман гапирманг. Бир кун дўстимни тўйига бордим «район»га. Э, ишонасизми, дастурхон бўм-бўш-да. Озроқ помидор-бодринг, бақлажон, канфет, тўртта шўрданак, нон, ароқ… бўлди. Мен ўз тўйимга сарфлаган харажатимга бундай тўйлардан 50-тасини қилса бўлади. Бизда (шаҳарда) оддий туғилган кунга ҳам бундан 3 баробар кўп ҳаражат қилинади. Ўйин вақтида умуман «талпа».

— Ҳм-м-м.

— Яна битта тўйга боргандим фалончи жойга. Маккайи «поля»ни ўриб, тўйхона безатган. Тўртта одам ўйнаса, чанг кўтариляпти. Э, мен ўтирмайман бунақа жойда дедим-да, чиқиб машинада ўтирдим. Тўйни эгаси чиқиб, ҳижолат, илтимос қилиб олиб кирди. Бошқа жой қилиб берди. Қорним оч бўлгани учун бир коса шўрва ичдим-да яна чиқиб машинага ўтирдим…

***

Икки дақиқа ичида кўз ўнгимда нафақат инсонлар, балки умуман тирик организмлар иерархиясининг энг юқорисидан энг пастига тушиб кетганингизни билсангиз эди, шўпир ака.

Ер юзини бир марта самолётда айланиб чиқиш учун қанча вақт кетади? Бир сутками? Икки сутками? Ҳа майли, боринг ана, уч сутка бўлсин. Фанга маълум бўлган энг катта юлдуз орбитасини бир марта худди шундай самолётда айланиб чиқиш учун эса нақ 1200 йил кетар экан. Ўша юлдуз бутун коинот учун бир чанг зарраси, холос. Инсонлар эса коинот учун чанг эмас. Чангни миллиард бўлакка бўлинг-у, бир бўлагини олинг. Мана шу сенсан инсон! Чангсан! Чангдан ҳам баттарсан! Нимангга бунча катта кетасан?

Шуҳрат Аббасов

Манба: Fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таксидаги суҳбат...