
Германиянинг Дуйсбург шаҳрида қумдан қурилган қаср Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда «Associated Press» ахборот агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Қасрнинг баландлиги 16,68 метрни ташкил қилади. Таққослаш учун, бу тахминан 5 қаватли уйнинг баландлигига тенг. Қаср қурилишига 3,5 тонна қум сарфланган.
Гиннес рекордлар китоби вакили ушбу қум қасрини дунёдаги энг баланди сифатида қайд қилган. Ушбу қаср 14,84 метрни ташкил қилган аввалги рекордни ортда қолдирган.

Рекордчи қаср камида 24 сентябргача туриши кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар