Шу йилнинг 29 август куни тунда, соат тўрт яримлар атрофида Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида уч нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ва пичоқ билан қуролланган ҳолда, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирига девор орқали ошиб тушиб, хонадон эгаси Ғ.Ю. ва унинг турмуш ўртоғи С.Ю.лар ухлаб ётган хонага бостириб кирадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Уй эгалари уйғониб қолганларида, Ғ.Ю.ни юзига уриб, тан жароҳати етказадилар. С.Ю.ни ва ушбу хонадонда бирга яшовчи қизи М.Ю.ни қўл-оёқларини ўзлари билан олиб келган арқон билан боғлаб, хонадаги сандиқ ичидан 10 млн. сўм пул ва 1,5 минг сўмлик турли заргарлик буюмларини олиб кетадилар.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ёзёвон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган В.Қ., Марғилон шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган Ҳ.Ю. ва Фарғона шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган Р.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиндилар. Ҳаттоки, ушбу жиноий гуруҳнинг аъзоларидан бири аёл киши бўлган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми, яъни босқинчилик жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади