Куни кеча Москва полициячилари киссавурлардан бирини қўлга олди. У нафақат киссавур, балки ихтирочи ҳам бўлиб чиқди. Киссавур ўз иши доирасида росмана ихтирога қўл урибди.
Видеоёзувда кўрсатилишича, у олдиндан тунаши лозим бўлган йўловчилар тепасига келади-да, қўлидаги бир даста пулни гўё тушириб юборгандек, «ўлжа»нинг боши устидан сочади. Шубҳасиз, ўриндиқда хотиржамгина ўтирган йўловчи дарров пулларни пастдан йиғиб эгасига топшириш илинжида энгашади.
Ана шунда киссавур ўзи ҳам пулларни теришда кўмаклашмоқчи бўлиб пастга эгилиб олади. Аслида у тунаши керак бўлган йўловчи аёлнинг сумкачасини мўлжалга олганди. Қарабсизки, пуллар териб бўлингунга қадар йўловчи аёлнинг сумкачасидаги пуллар шип-шийдон қилинди.
Полиция ходимлари ҳам киссавурнинг ихтиросига тан беришди. Аммо илож қанча? Киссавур қилмишига яраша жазосини олиши шарт. Шуниси аниқки, у то жазо муддатини ўтаб озодликка чиққунча янги ихтиродан қўли чиқиб қолади.
[media=https://youtu.be/Eppj3SJTFiU?feature=oembed]
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади